Жорж Сорос, таниқли миллиардер, муваффақиятли сармоялари учун унинг бойлиши 26 миллиард долларга баҳоланган. Кўпгина тажрибали бизнес корчалонлари сингари у крипто-валюта бозорига нисбатан ўз фикрини билдирди. Унинг дастлабкт таасууротлари Уолт Стрит билан бир хил. У крипто валютани "замонавий пуфак (пузерь)" деб атади. Бугун эса миллиардер ушбу бозорга киришга қарор қилди.
Жорж Сорос Америкалик трейдер, молиячи, инвестор ва хайриячи. Шаффоф назария тарафдори ва "бозор фундаментализми"нинг рақиби. "Сорос фонди" деб номланадиган хайрия ташкилотлар тармоғининг асосчиси.
Мисол учун, Сорос фондининг Ню-Йорк офисида бошқарувчиси Адам Фишер крипто маблағлар учун инвестициянинг маълум қисмини йўналтириш бўйича келишувга эришилганлигини айтади. Вакил қолган таассуротларни ошкор этмайди.
Даво шаҳрида қилган маърузасида Жорж Сорос рақамли активлар мавзусини кўтариб, унинг ўзгарувчанлиги сабабли Фиатнинг ўрнини тўлиқ ўзгартира олмаслигини айтади. Амма, шу билан бирга, у крипто валютанинг йўқолмаслигини ва улар мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини аниқ кўрсатиб берди.
"Диктаторлик режимлари устунлик қилса-да, якун бшқача бўлади, чунки бу давлатлар ҳукмдорлари чет элда молиявий резерв яратиш учун биткоиндан фойдаланадилар" - дейди Жорж Сорос 2018 йил январь ойида.Жорж Сороснинг мазкур нутқидан мана 3 ой ўтиб Биткоин курсининг пастга қулаши 41 % бўлди.
Бугунги кунда Жорж Сорос ўз маблағини крипто валютага йўналтирадиган миллиардерлар қаторига қўшилишга қарор қилган. Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Алан Хорвард ўзининг асосий анъанавий портфели зарур фойда бермаслиги ва доимий равишда камайиб борётганлиги сабабли ушбу бозорга бўлган қизиқиш ҳақида маълум қилган эди.
Комментарии
Отправить комментарий