Криптоинвестор Джон Макафи


Мозийга қайтиш компютер ва смартфонлар учун эмасдир, лекин 72 ёшли илк антивирус дастури яратувчи Жон Макафини крипто валюталар билан бирга қайта туғилган дейиш мумкин. 

Биография
John McAfee (Jon McAfee) 1945 йил 18 сентябрь Шотландияда туғилган (аниқ маълумот бўлганагли учун 1946 йилда таваллуд топган бўлиши ҳам мумкин). Ўғли туғилгандан сўнг Жоннинг ота-онаси Қўшма Штатларга кўчиб ўтди ва Виржиния штатининг Роанок шаҳарчасига жойлашишади.
 Унинг ҳаётининг дастлабки йиллари ҳақида деярли маълумотлар кўп эмас. Ёшлик даврида у Роанок аҳолисига мактуб юбориш учун фирма ташкил қилган ва спиртли ичимликларга қарам бўлган отасининг ёрдамчиси бўлган.

1967 йилда Жон Роанок коллежини битириб, математика бўйича бакалавр даражасини олади. Кейинги йил NASA да иш бошлайди. Ундан сўнг UNIVAC, Xerox ва Computer Sciences Corporation фаолият олиб боради. 1980-йилда Makafi Lockheed биринчи антивирус дастурини яратишда иш олиб боради.

1989 йилда Жон дунёдаги кибернетик хавфсизлик бўйича етакчи мутахассислардан бирига айланди, Lockheed корпорациясини тарк этиб ўзининг "McAfee Associates" компаниясини ташкил этади. 1994 йилда у компаниядаги улушини 100 миллион долларга сотиб юборади. Кейинчалик Жон 2008 йилги глобал молиявий инқирозга қадар турли йўналишларда - инвестиция, таълим, йога ва турли лойиҳаларда ҳаёт кечиради.

Белиздаги саргузаштлар
Nyu-York Tayms 2009 йилги таҳририда McAfee бир йилда  $ 100 миллиондан маблағидан ёмон инвестицион лойиҳалар натижасида 4 миллиони қолади ҳолос. Ўшанда, солиқларни тежаш мақсадида Жон Мексика ва Гватемала билан чегарадош бўлган Белизга ўтиб кетади.
Қолган пуллар бу мамлакатда Жон учун умрининг охиригача етарли бўлар эдию, лекин бу унинг услуби эмасди. 2010 йилда Белиздаги бош офиси билан  QuorumEx антибиотикларни ишлаб чиқарадиган компанияни тузид. 2012 йил май ойида Жон рўйхатдан ўтмаган дори-дармонларни сотиш ва қурол сақлашда айбланиб, полиция унинг вилласини қидрувга беради. Лекин, кейинчалик барча айбловлар бекор қилинади. Унинг ўзи янги стартапларни бошлашда хужжатларни рўйхатга олишдаги коррупцияга йўлга қўйилишини таъкидлиб, Белиз ҳукуматини эса ноқонуний ҳибсга олиниши бўйича судга беради.
Аммо Жон Белизда фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинлигига эга бўлаолмади, чунки олти ойдан сўнг 2012 йил 10 ноябрда қўшниси Грегори Фаллни отилган ҳолда мурдасини топишади. Фалл ва Жон кўпинча жанжаллаши ва муштлашувларига гувохи бўлишар ва шу сабаб уни қотилликда айбланади ва Гватемалага қочиб ўтади. Янги давлат эса уни чегарани ноқонуний кесиб ўтганлиги учун ҳибсга олади. У ўзининг айбсизлигини айтиб сиёсий бошпана сўрайди. Белиздаги коррупцияни ёмонлаб, Фаллнинг қотили ўзини ҳам ўлдиришга харакат қилаётганлигини даъво қилади.
Гватемаладаги ҳукумат Макафининг хавфсизлигини сақлашни рад этиб уни АҚШга депорт қилади. 2012 йил 13 декабрда Майами аэропортига келиб ФБ1 агентлари билан учрашади. Белиз расмий айбловларни бермасдан воқеаларнинг маълум қисмини кўрсатиб ишни ёпади, Фаллнинг қотили эса топилмайди.
Макафи ва криптовалюта дунёси
Жоннинг ёшида крипто амаки деб аташ мумкин, лекин крипто оламда уни энергетик ва мотивацияли ҳолда топиш қийин. У ўзини биткоин инвестор ва майнер деб атайди, Роджером Вером билан дўстлашиб Твиттерда 800 минг ўқувчисига эга бўлган.
Твиттер ҳақида гап кетганда, Жон унинг устун томонини "кунлик монета" деб эслайди. У хар куни твитлар эълон қилиб, янги крипто валютани мақтайди ва бу "реклама"дан янги электрон пул осмонларга бўй чўзишини янада тезлаштираверади. Макафи бу юруши билан пампада айбланади, шундан сўнг у форматини ўзгартириб хафтада бир марта твиттерда реклама эълон қилиб, кейин эса бундан ҳам воз кечади. Чунки бир неча кун ўтгач унинг Твиттердаги сахифасида токенлар бўйича ТРОН реклама пайдо бўлади, унинг ўзи буни рад этиб сахифаси хакерлар томнидан ўзлаштирилганини билдиради.
Макафининг кейинчалик сахифасида эълон қилинган пости можарони келтириб чиқаради, яъни крипто валюта тўлови аёлларнинг хизматлари учун энг осон тўлов воситасидир. Жон крипто валюталар имиджи учун ёмон тасвир сифатида қораланди. Макафи бундай айбловларга эътибор қилмай, бундай тўловлар шунингдек наркотика, порно ва бошқа шубхали товарлар учун ҳам тўлов ўрнини босишини таъкидлайди.
Крипто жамоати Жонни биткоинга нисбатан хурмат позициясини билади. У бир неча маротаба крипто-валюталарни ҳақиқий пул эканлигига, қолган доллар ва бошқа валюталар вақтинчалик эканлигини айтади. Жон ҳаттоки 2020 йилга бориб биткоин нархи 500 минг долларга чиқиши бахс бойлаб бунинг учун хаттаки аъзосини кесиб ташлаш ваъдасигача боради ва ҳаттоки бу электрон пул 1 миллионлик довонга ҳам боришини такрорлайди.
Юқоридагилар Жон Макафи ҳаётининг фақат бир эпизодик қисми эди. У шунингдек кўп қизиқарли воқеалар ўртасида бўлиб қолишини кутиш мумкин, айниқса "Жунгли қироли"филмида Жонний Депп билан бирга рол ўйнашини кўриш ҳам қизиқарли.


Комментарии